Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада икки гуруҳ сув туфайли бир-бирини тошбўрон қилди
17.05.2021 18:16,  
313

9 май куни Фарғона вилоятида 25 ёшли Р.Шуҳратжон ва 24 ёшли С.Абдуқаҳҳорлар Ўзбекистон тумани ҳудудидаги боғ майдонида танишлари 22 ёшли Ю.Миролим ва 36 ёшли Қ.Билоллар билан сув туфайли жанжаллашганлар.

Сўнг уларни ерда ётган тош бўлаклари билан тошбўрон қилиб, турли жароҳатлар етказганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, жанжал вақтида Р.Шуҳратжон Ю.Миролимни юзига бир маротаба урганлиги сабабли, Ю.Миролим ва Қ.Билоллар жанжал жойига телефон орқали қариндошларини чақираётганликларини Р.Шуҳратжон ва С.Абдуқаҳҳорлар эшитиб қолиб, сўнг уларни тошбўрон қилганликлари аниқланган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ю.Миролим ва Қ.Билоллар «ҳаёт учун хавфли бўлган оғир турдаги жароҳатлар»  олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а»  банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан