"Ўзбекнефтгаз акционерлик жамияти "UNG Petro" МЧЖ томонидан нефт маҳсулотларини сотиш ҳажмини ошириш бўйича импорт қилинган Аи-92 бензин сотуви йўлга қўйиилиши ҳақида маълум қилинган эди.
Айни пайтда Фарғона водийсида Аи-92 русумли юқори сифатли бензинни истеъмолчиларга сотиш ташкил этилди. Компаниянинг минтақадаги ўнта автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчаларида импорт маҳсулотлари истеъмолчиларга сотилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидлаш жоизки, "UNG Petro" Аи-92 русумли бензинни бошқа импорт қилувчи компанияларга нисбатан 14-15%га арзонроқ сотишни йўлга қўйди.
Яқин кунларда Фарғона водийсидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали Европа стандартларига жавоб берадиган дизел ёқилғиси ҳам савдога чиқарилади.
Истеъмолчиларнинг Телеграм каналдаги @UNG_Petro_Bot орқали билдирган фикрларига кўра, "UNG Petro" АЁҚШларида сотилаётган Аи-92 русумли бензиннинг сифати ва нархи ижобий деб баҳоланган.