Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​Фарғонада ис газидан вафот этган 3 кишининг 2 нафари ҳарбий хизматчи экани маълум қилинди
18.01.2022 18:25,  
140

Фарғона шаҳридаги уйларнинг бирида 14 январь куни уч киши ис газидан заҳарланиб, вафот этгани, улардан бири хонадон меҳмони бўлгани маълум қилинганди. Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, 14 январь куни соат 13:00 ларда шаҳарнинг «Истиқлол» маҳалласида яшовчи икки киши ҳамда шу хонадонга меҳмонга келган бир нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб борилган. Тез тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан, улар шифохонада вафот этган.

Вафот этганларнинг икки нафари ҳарбий хизматчи экани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан