Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада журналистлар ҳужумга учради. Гумонланувчилар ҳокимиятдан ёллангани тахмин қилинмоқда (видео)
14.05.2020 12:06,  
1516

13 май куни соат 19:00 ларда “Effect.uz” сайти ходими Ғиёсбек Эшов Фарғона вилоятининг Қува туманида ҳужумга учради. Бу ҳақда ушбу нашр мухбири Sof.uzʼга хабар берди.

Мухбир Тожибоевнинг айтишича, ҳолат Қува тумани ҳокимлигида фуқаронинг мурожаати ўрганилгандан сўнг содир бўлган.

"Қува тумани ҳокимлигидан фуқаронинг мурожаатини ўрганиб чиқдик ва Фарғона шаҳрига отландик. Йўлда мен мурожаатчининг машинасига миндим, операторимиз Ғиёсбек Эшов эса ўзига тегишли Matiz машинасида биздан олдинлаб кетганди. Бирдан оператор қўнғироқ қилиб, унга йўлда ҳужум бўлганини айтди. Воқеа жойига етиб борган чоғимиз жуда ҳам хунук манзарага гувоҳ бўлдик.

Номаълум кимсалар операторнинг кўзларига газ сепиб, машинасининг ойналарини синдириб юборишган экан. Устига-устак, улар таҳририят мулки бўлган операторнинг видеокамерасини олиб қочиб кетишган.

 

 
 
 
 
 
Посмотреть эту публикацию в Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Тезкор: Фарғонада EFFECT.UZ ходими жиддий ҳужумга учради Бугун, 13 май куни соат 19:00 ларга яқин EFFECT.UZ сайти ходими Ғиёсбек Эшов Фарғона вилоятининг Қува туманида жиддий ҳужумга учради. Бу ҳақда EFFECT.UZ мухбири Элёр Тожибоев таҳририятга видео мурожаат орқали маълум қилди. Мухбирнинг айтишича, ҳолат Қува тумани ҳокимлигида фуқаронинг мурожаатини ўрганилгандан сўнг содир бўлган. #EFFECTUZ #Quva #Fargʻona

Публикация от Effect.uz (@effectuzb)

Аммо улар ўзига тегишли бўлган ҳужжатларини унутиб қолдиришган, биз ушбу кимсаларни ҳужжатлари орқали топишга эришдик ва айни вақтда Қува тумани тезкор ходимларига бўлган воқеа ҳақида айтиб бердик.

Билишимизча, ҳозирда бутун Фарғона ушбу ҳодиса юзасидан оёққа турган ва тегишли ташкилотлар томонидан керакли ёрдамларни олмоқдамиз. Ушбу ҳолатдан республика миқёсидаги айрим ташкилотлар ҳам хабардор бўлди.

Операторимизни шифохонага олиб кетишди, унинг кўзлари ҳозирда яхши кўрмаяпти. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилмоқда. Бизга ҳужум қилган шахслар Қува туман ҳокимлиги томонидан ёлланган бўлиши ҳам мумкин.

Машинанинг ойнасини синдиришга, операторга шунчалик даражада ҳужум қилишга ва таҳририят мулки бўлган видеокамерани олиб кетишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ эди. Аммо билмадик, нега бундай бўлди. Ҳозирда биздан ИИО ходимлари тушунтириш хатлари олди". Элёр Тожибоев, “Effect.uz” сайтининг Фарғонадаги мухбири

Ушбу воқеа юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий муносабат билдириб, мазкур ҳолат назоратга олинганини маълум қилган.

“ʼEffect.uzʼ сайтининг ходими Фарғона вилоятининг Қува туманида номаълум шахслар томонидан ҳужумга учрагани ҳолати юзасидан туман ИИБ ва прокуратураси билан ҳамкорликда тергов олди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. Текшириш натижалари ҳақида қўшимча хабар берилади”, — деди Ҳаёт Шамсутдинов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан