Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада севган қизи турмушга чиқишни рад этган йигит қотиллик содир этди. Йигит 20 йилга ҳукм қилинди
23.11.2020 14:11,  
648

М.М. судда берган кўрсатмасига кўра, у П. Билан Инстаграм’да танишиб, у билан бир неча марта учрашган; уни ёқтириб қолиб, уйланмоқчи бўлган. Аммо 2020 йил 26 май куни қиз унга турмушга чиқиш фикридан қайтганини айтади.

Шундан сўнг М.М. 27 май куни соат 11:00ларда қиздан ўч олиш мақсадида Фарғона шаҳрига келиб, унинг хонадонига эшик очиқлигидан фойдаланиб кириб олади. Буни хонадон келини пайқаб қолади. Йигит келиннинг қорнига пичоқ билан зарба бериб, унга оғир шикаст етказади, сўнг ётоқхонага олиб кириб, яна бақирса ёки бошқа ҳаракатлар қилса, пичоқ билан яна жароҳатлашини айтиб қўрқитади.

Келин телефон орқали қизни уйга чақиради. Қиз уйга келгунга қадар келиннинг 2020 йил 5 март куни туғилган 2 ойлик чақалоғи йиғлаб қолади. М.М. чақалоқни уйнинг меҳмонхонасига олиб кириб, йиғисидан тўхтата олмагани сабабли уни ёстиқ билан димиқтириб қасддан ўлдиради.

Йигитнинг яхши кўрган қизи П. хонадонга етиб келганида, йигит унинг юзига уриб, пичоқ билан қорин ва кўкрак қисмига ураётганида қўшниси И. эшикни тақиллатиб, милиция чақиришини айтади.

Шундан сўнг М.М. уйдан чиқиб, автомашина ювиш шохобчасида юз-қўлини ювиб, таксида Андижонга қайтиб кетади.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди М.М.ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в», «ж», «о» (бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) бандлари, 25–97-моддаси 2-қисми «р» банди ва 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбдор деб топди.

Суд ҳукмига кўра, фуқаро М.М.га 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан