Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада сув идораси раҳбари ва бошқа мансабдор шахсларнинг кирдикорлари фош бўлди
6.04.2022 12:35,  
235

“Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Риштон туман бўлими ва “Боязитхон Файз 2020” оилавий корхонасининг мансабдор шахслари расмий ҳужжатларни қалбакилаштирган ҳолда истеъмолчилардан қабул қилинган жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштиргани аниқланди.

Аҳолидан ичимлик сув ва оқава хизмати учун 2020-2021 йилларда 1 минг 209 та тўлов патталари орқали жами 117 миллион 724 минг сўм нақд пулларни қабул қилиб, уларни бўлим ғазнасига кирим қилмай, банкнинг ҳисоб рақамига топширмасдан ҳамда истеъмолчиларнинг “Water contpol” биллинг базасидаги шахсий варақаларига киритмасдан шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. 

Шунингдек, ушбу даврда 198 та тўлов патталари орқали 33 миллион 45 минг сўм пулларни қабул қилиб, мазкур маблағлар истеъмолчиларнинг шахсий варақаларига киритилган бўлсада, тўлов патталарини қалбакилаштириб, гўёки 6 миллион 503 минг сўм пуллар қабул қилиб олинганини кўрсатилган. Қолган пулларни эса ўзлаштириб, талон-тарож қилинган. Бундан ташқари, аҳолидан 256 та тўлов патталари орқали йиғилган 13 миллион 828 минг сўм нақд пулларни қабул қилиб, айнан шу патталарни бошқа истеъмолчиларнинг номидан такроран расмийлаштириб, 19 миллион 751 минг сўм пулларни банк ҳисоб рақамига топширмасдан шахсий эҳтиёжлари учун сарфлагани маълум бўлган. 

“Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Риштон тумани бўлими мансабдор шахслари туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ш.Н ва бошқалар билан тил бириктириб, 120 нафар аҳоли истеъмолчиларининг сув ҳисоблагичларини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш учун 7 миллион 618 минг сўм пулларни қабул қилиб олиб, ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказмай сохта сертификатлар тайёрлаб берган ҳамда маблағлар талон-тарож қилинган.  

“Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Риштон тумани бўлими раҳбари Ж.С бўлим маъмурий биносида ўзининг таъсисчилиги ва раҳбарлигида пайнет хизматини кўрсатувчи “Боязитхон Файз 2020” оилавий корхонасини ташкил қилиб, мазкур пайнет шахобча орқали 20.12.2021 йилдан 21.02.2022 йилга қадар фуқаролардан ичимлик сув ва оқова хизмати учун 548 миллион 108,2 минг сўм нақд пулларни қабул қилиб олиб, ҳисоб рақамга ўтказмай жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. 

Мазкур ҳолат юзасидан “Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Риштон тумани бўлими ва “Боязитхон Файз 2020” оилавий корхонасининг мансабдор шахслари ҳамда бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан