Фарғонада уйнинг дудбуронига тулки болалари тушиб қолди

Фарғонада уйнинг дудбуронига тулки болалари тушиб қолди

Бугун Фарғона вилояти Тошлоқ тумани инспекциясига Сўфилар МФЙ Муқумий кўчасида яшовчи фуқаро қўнғироқ қилиб, уйининг дудбуронига тулки болалари тушиб қолганини айтган.

Маълум қилинишича, унгача жониворлар очидан ўлмаслиги учун уй эгаси уларни овқатлантириб турган.

Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Тошлоқ туман инспекцияси, давлат инспекторлари ва туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда дудбурондан тулки болаларини шикаст етказмасдан чиқариб олиб, табиат қўйнига қўйиб юборишди.

Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг раҳбари Гулноза Тўхтасинова “Юртимизда табиатни ардоқловчи фуқаролар борлиги, биз экологлар табиатни асрашда ёлғиз эмаслигимизни қалбан ҳис этмоқдамиз” дея, бўлган воқеага изоҳ берди.