Фарғонада яна бир нохуш ЙТҲ юз берди (фото)

Фарғонада яна бир нохуш ЙТҲ юз берди (фото)

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 13 июль куни фуқаро Э.Ф. билан нохуш ЙТҲ содир бўлди.

Фуқаро Э.Ф. ўзининг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида «Шўрсув» маҳалласидан кетаётиб, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган М.А. бошқарувидаги “SHACMAN” русумли юк автомашинасига урилади. Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, оқибатда “Nexia” ҳайдовчиси Э.Ф. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг» - дейилади ИИВ хабарида.