Фарғонада «Ёшлик» сув спорти маркази таъмирдан чиқарилди (фото)

Фарғонада «Ёшлик» сув спорти маркази таъмирдан чиқарилди (фото)

Фото:Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бундан бир ой аввал вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳар марказидаги собиқ ёшлар сув ҳавзасини бориб кўрган ва бу ерни ободонлаштириш, мақсадли равишда ҳақиқий сайлгоҳга айлантирилиши ҳақида қатъий топшириқ берган эди.

Бугун «Ёшлик» сув спорти маркази таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди. У эндиликда ёшларнинг энг севимли масканларидан бирига айланади.

  • Фарғонада бир неча ёпиқ сув ҳавзалари бўлиб, уларда 3 мингдан зиёд ёшлар сув спортининг 6 тури бўйича шуғулланмоқдалар, - дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Муроджон Дадабоев. – Байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт турини ривожлантириш мақсадида «Ёшлик»сув спорти марказида спортчиларнинг ўқув йиғин машғулотларини олиб боришларига ва келажакда Осиё, жаҳон ва олимпияда мусобақаларида юқори натижаларга эришишларига замин яратилди. Бу иншоот вилоят ҳокимлигининг жуда катта ёрдами туфайли қайта тикланди. Энди бу ерда ёш байдарка ва каноэчилар йил давомида шуғуллана олади.

Сув ҳавзаси ёнидаги сув спорти маҳорат мактабининг икки қаватли биноси, унинг ҳудудидаги 2 та бассейн ҳам таъмирдан чиқарилди. Биринчи кунданоқ ҳар икки сув ҳавзасида ёш спортчилар қизғин машқ жараёнини бошлаб юборишди.