Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада юк машинаси билан тўқнашган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлди
7.03.2022 11:28,  
104

Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Данғара туманида 4 март куни ҳайдовчи К.И. Nexia-3 русумли автомашинасини "Телеминг" МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи В.А. бошқарувидаги МAN русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Натижада, Nexia-3 ҳайдовчиси К.И. ҳодиса жойида вафот этган. Йўловчиси П.Ж. эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан