Фарғонадаги бозорда ёнғин юз берди

Фарғонадаги бозорда ёнғин юз берди

Ўзбекистон тумани марказида жойлашган “Янги Бозор СМР” МЧЖ савдо мажмуасида ёнғин келиб чиқди.2021 йилнинг 22 январ куни соат 05:30лар атрофида Ўзбекистон тумани “Бозор Яйпан” МФЙ, Ибн Сино кўчасида жойлашган “Янги Бозор СМР” МЧЖ савдо мажмуасида ёнғин келиб чиққан.

Дастлабки  маълумотларга кўра, ёнғинни келиб чиқишига кучли шамол ва электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.Ёнғин тегишли куч воситалар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.