Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонадаги маҳалла қутуриш касаллиги бўйича хавфли ҳудуд деб эълон қилинди
5.11.2021 09:06,  
307

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги «Азимобод» маҳалласини қутуриш касаллиги бўйича носоғлом пункт деб эълон қилиш ва чеклов қўйиш ҳақида туман ҳокимининг қарори қабул қилинди — дея ёзмоқда 'Daryo.uz' нашри.

Унда айтилишича, МФЙнинг хавфли ҳудуд деб эълон қилинишига «Азимобод» маҳалласи ҳудудида бир бош сигирда қутуриш касаллигини қўзғатувчи баббеш–негри таначалари аниқлангани сабаб бўлган. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига ҳудудда қутуриш касаллигига мойил бўлган барча ҳайвонларни клиник кўрикдан ўтказиш, дезинфекцияловчи воситалар ва дезинфекция ишлари ўтказилишини назорат қилиш вазифаси топширилган.

Бундан ташқари, Олтиариқ туман ички ишлар бўлимига қутуриш касаллиги қайд этилган маҳалла ҳудудида қутуриш касаллигининг олдини олиш мақсадида дайди, қаровсиз ит ва мушукларни тутишда Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига ёрдам бериш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига қутуриш касали билан касалланган чорва моллари ҳақида маълумотга эга шахслар ва шу касалликни юқтирганларни аниқлаш, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш ишларини ташкил этиш вазифаси топширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан