Фарғона шаҳридаги Бозорбоши кўчасида жойлашган савдо дўконида бугун ёнғин юз берди.
Қайд этилишича, ҳодиса тунги соат 01:08ларда Фарғона шаҳрининг “Фурқат” МФЙда яқинидаги савдо дўконида юз берган.
Вилоят ИИБнинг хабар беришича, ёнғин тегишли куч воситалар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилган.
"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда",-дейилади ИИБ хабарида.
Шунингдек, фуқаролардан куз-қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш сўралмоқда.