Фарғонадаги ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди

Фарғонадаги ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди

Фото: yhxbb.uz

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки нафар ёш йигит ҳалок бўлди, яна уч киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

Фото: yhxbb.uz 

Хабар қилинишича, ҳодиса 26 август куни соат соат 01:00 ларда Марғилон шаҳар Ҳиёбон кўчасидан ўтган кўприк устида содир бўлди. Cobalt автомобили ҳайдовчиси А.Р. (1998 й.т.) тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш жойида рул бошқарувини йўқотиб, ажратиб турувчи бордюр устидан харакатланиб ўтиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи Ш.А. (1986 й.т.) бошқарувидаги Spark русумли автомобиль билан тўқнашган.

Фото: yhxbb.uz 
Фото: yhxbb.uz 

Натижада “Кобальт” ҳайдовчиси 22 ёшли А.Р. воқеа жойида ва йўловчиси 22 ёшли М.Ғ. шифохонада вафот этишган. “Спарк” ҳайдовчиси 34 ёшли Ш.А., йўловчилари 46 ёшли Х.М. ва 30 ёшли А.О.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Фото: yhxbb.uz 

Мазкур ЙТҲ юзасидан 26 август куни Марғилон шаҳар Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.