Фарғонадаги ЙТҲда яна бир вояга етмаган шахс вафот этди

Фарғонадаги ЙТҲда яна бир вояга етмаган шахс вафот этди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фарғона вилоятида 4 июнь куни фуқаро С.Д. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинаси билан ЙТҲ юз берди.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, С.Д. Бурбонлиқ кўчасида машинасини бошқариб кетаётиб, йўлни пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Т.И. ни уриб юборади. Оқибатда Т.И. шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.