Фарғонага 4,2 миллион сўмдан 500 дона кислород концентратори олиб келинди

Фарғонага 4,2 миллион сўмдан 500 дона кислород концентратори олиб келинди

Фарғона вилоятига Хитойдан 3 миллиард сўмлик тиббий жиҳозлар олиб келинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган 500 дона кислород концентратори, 5 мингта пульс оксиметрлари олиб келинган. Мазкур тиббий техникалар захира учун тайёрлаб қўйилган масканларга топширилди.

Маълум қилинишича, бир дона кислород концентратор нархи барча харажатлари билан 4 миллион 200 сўмга тушди.