Фарғоналик ота 1 ёшли боласини сувга чўктириб юборди

Фарғоналик ота 1 ёшли боласини сувга чўктириб юборди

Фарғонада ота алимент сабаб ўз боласини сувга чўктириб ўлдирди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2019 йил июнь ойида исми сир тутилаётган шахс фарзанидини кўргани собиқ қайнонасининг уйига боради. Фарзанди билан айланмоқчи эканлигини айтганида хотини рози бўлмайди. Бироқ у собиқ хотинини чалғитиб, болани олиб қочади.  

Аниқланишича, ўша вақтда ота Шимолий Фарғона каналига бориб, боласини сувга отиб юборади. Бола бир зумда сув тубига чўкади.

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти суди унга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Шунингдек, тайинланган жазонинг дастлабки икки йилини турма режимида, қолгани қисмини умумий тартибдаги колонияларда ўташи белгиланди.