Фарғоналик паралимпиячига "Nexia 3" совға қилинди

Фарғоналик паралимпиячига

Фарғоналик спортчи Азизжон Ибрагимов Токиода бўлиб ўтадиган XVI Паралимпия ўйинларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу ўйинларига йўлланма (лицензия) берувчи Жаҳон ва Халқаро мусобақалар COVID-19 эпидемияси туфайли ўтказилиши зарур бўлган мусобақалар қолдирилган ва шу сабабли спортчига аввал қатнашган мусобақалардаги юқори натижалари инобатга олиниб йўлланма берилди.

Фарғона вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Паралимпия ассоциацияси Фарғона вилояти бўлими ҳамкорлигида спортчига “Нексия 3” автомашинаси совға қилинди.

Хабарда автомобилнинг молиялаштириш манбаси бўйича маълумот берилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ёзида ўтказилиши режалаштирилган Токио ёзги Олимпиадаси ва Паралимпиядаси расман 2021 йилга кўчирилган эди.

Кейинроқ, мусобақанинг ташкилий қўмитаси раиси Ёширо Мори ўйинлар бутунлай бекор қилиниши мумкинлигини билдирган эди.