“Фарҳод” бозори 1 июндан бошлаб 15 кунга ёпиладими?

“Фарҳод” бозори 1 июндан бошлаб 15 кунга ёпиладими?

Ижтимоий тармоқдаги гуруҳлардан бирида 2020 йилнинг 1 июнидан Тошкент шаҳридаги "Фарҳод" бозори 15 кунга ёпилиши тўғрисида хабар тарқалди.

Учтепа тумани ҳокимлиги ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори А.Ҳасанов таъкидлашича, бозор ҳудудида корорнавирус инфекциясидан зарарланиш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат аниқланмаган.

Бозор белгиланган тартибда иш фаолиятини давом эттирмоқда.