Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








"Фарҳод деҳқон бозори" директори ва ўринбосари қўлга олинди
8.04.2022 09:20,  
193

Улар сотувчилардан ноқонуний равишда қўшимча пул талаб қилиб келганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2022 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББга "Фарход деҳқон бозори" АЖ ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ариза билан мурожаат қилади. Мурожаатчи аризада "Фарход деҳқон бозори" АЖ директори ва унинг хавфсизлик бўйича ўринбосари "Элга хизмат" ва "Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари" савдо нуқталаридан тўлов олинмаслиги ҳақидаги қарорга зид равишда, бозордан чиқариб юбориш билан қўрқитиб, 2021 йил сентябрь ойидан буён ҳар 10 кунлик савдо фаолияти учун 660.000 сўмдан пул маблағларини кассир орқали олиб келаётганликларини, ҳозирда охирги 2 ой учун 3.400.000 сўм тўлашни ноқонуний равишда талаб қилаётганликларини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди.

Шунга асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида, АТ “Халқ банки” Учтепа филиалининг “Фарход деҳқон бозори” АЖга хизмат кўрсатувчи кассири, хизмат хонасида ариза муаллифидан 3.400.000 сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, унинг ёнидан кунлик тушумдан инкассация қилинган 8.300.000 сўм ва инкассация қилинмаган 9.150.000 сўм пул маблағлари борлиги аниқланиб олинган.

Тезкор тадбир давомида "Фарход деҳқон бозори" АЖ директори ҳамда унинг хавфсизлик бўйича ўринбосари ушланиб, унинг “Jentra” русумли автомашинасидан 24.967.000 сўм пул маблағи борлиги аён бўлган.

"Ҳолат юзасидан 2022 йил 6 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланганлар. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан