Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарзандини айиқ қафасига ташлаган аёлга нисбатан якуний суд ҳукми ўқилди
18.04.2022 18:22,  
665

2022 йил 18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган З. Тўлаганова (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га тиббий йўсиндаги мажбурлов эҳтиёт чорасини қўллаш масаласини ҳал қилишга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ўз ниҳоясига етди.

Эълон қилинган суд ажрими билан З. Тўлаганова ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган, деб топилиб, унинг Тошкент Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасида мажбурий даволаниши белгиланди.

Ушбу ажримдан норози томонлар 20 сутка муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.

Аввалроқ, аёл киши уч ёшли қизини айиқ қафасига ташлагани ҳақида ҳабар  берган эдик

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан