Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фавқулодда ҳолатларда самолёт йўловчиларига нега парашют тарқатилмайди? (видео)
21.01.2020 11:11,  
2787

Ҳа, статистик маълумотларга кўра, самолётлар дунёдаги энг хавфсиз транспорт воситасидир. Aммо, афсуски, самолёт ҳалокатлари вақти-вақти билан содир бўлиб туради. Шунинг учун, кўп одамлар мантиқий савол беришади: нега самолётда йўловчиларга парашют берилмайди?

Бу фикр барчамизнинг хаёлимиздан ўтган бўлиши керак. Йўловчи самолётларида парашют бефойда эканининг бир неча сабаблари бор.

Биринчидан, самолёт тахминан 10-12 км баландликда учади ва ҳаво ҳарорати целсий бўйича -50 даражани ташкил этади, шунингдек, атмосфера сийрак ва кислород деярли йўқ бўлади. Албатта бундай шароитда одам омон қолишининг ўзи даргумон. Aслида самолётлар ҳалокатининг аксарияти, унинг учиш ёки қўниш пайтида, яъни жуда паст баландликда содир бўлади ва парашют очилиши учун бу масофа етарли эмас.

Иккинчидан, айнан йўловчилар орасида парашютларнинг пайдо бўлиши самолётни ҳалокатга олиб келиши мумкин. Кўп одамлар учишдан жуда қўрқишади ва ҳаводаги турғунлик пайтида енгил тебраниш йўловчилар орасида ваҳима қўзғатиши ва саросимага олиб келиши мумкин. Бунда ҳолатда одамлар парашютларга ташланадилар, чиқиш учун эшик томон шошиладилар ва ҳоказо.

Учинчидан, ҳозирда самолётларнинг сиғими катта бўлиб, унда бир неча юз йўловчи бўлади. Агар ҳақиқатан ҳам фавқулодда вазият юз берса, барча йўловчиларга парашют бериш ва интизом билан ташкиллаштирилган тарзда самолётни тарк этишнинг иложи бўлмай қолади.

 
МАВЗУГА ДОИР ВИДЕОЛАР:

Самолёт ойнасидаги кичкина тешикни кўрганмисиз? У нима учун керак? (видео)

Нима учун аксар самолётлар Тинч океани устидан парвоз қилмайди? (видео)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан