Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фавқулодда вазиятда бирорта ҳам оила оч қолмайди – Рамзан Қодиров
24.03.2020 11:29,  
419

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан, мамлакатда 23 мартдан бошлаб барча оммавий тадбирларни, хусусан, тўй ва базмларни ҳам бекор қилди.

Рамзан Қодиров ўзининг телеграм каналида ёзишича, ҳукуматнинг асосий вазифаси вирусни тарқалиб кетиши олдини олишдан иборат.

“Кўплаб кафе ва ресторанлар мижозлар учун ёпиқ бўлади”, дейди Қодиров. Шунингдек, мамлакат меҳмонлари овқатланиши учун баъзи жойлар очиқ бўлади, лекин қолган барча ошхоналарда етказиб бериш хизмати ишлайди.

“Мен ота-оналардан болаларини савдо марказларига олиб бормасликни илтимос қилдим. Шунингдек, ёши катта инсонлардан заруратсиз кўчаларга чиқмаслик сўралди. Мен шуни маълум қиламанки, фавқулодда вазиятда бирорта ҳам оила озиқ-овқатсиз қолмайди”, — деди Чеченистон раҳбари.

Маълум қилинишича, ёрдамга муҳтож инсонлар учун ишонч телефонлари ишлаб турибди. Қўнғироқ қилганларга керакли озиқ-овқатлар ва тиббий ёрдам берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан