Фавқулодда вазиятлар вазирлиги энди пуллик хизматлар ҳам кўрсатади

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги энди пуллик хизматлар ҳам кўрсатади

ФВВ Молия вазирлиги билан биргаликда фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхатини тасдиқлади. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Унга қуйидаги хизматлар киритилган:

1) ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллаш, ўзини тутиш қоидалари ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишнинг асосий усулларини, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини ўргатиш;

2) полиграфия маҳсулотларини (ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалари, журналлар ва бошқа босма маҳсулотлар), фавқулодда вазиятлар ва ёнғиндан ҳимоя қилиш бўйича материалларни, ўқув фильмларини сотиш;

3) сув ҳавзаларида, чўмилувчиларнинг оммавий тўпланиш жойларида (пляжларда, ҳовузларда ва бошқаларда) қутқарувчи ғаввосларнинг навбатчилик ўташи - Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари билан таъминланадиган қўшимча ходимлар (қутқарувчилар) ҳисобига юритилади;

4) сув остида техник, кема кўтариш ишларини, чўкиб кетган предметларни қидириш бўйича ишларни, сув объектлари қуйи қисмини тозалаш ва ғаввослик ишларининг бошқа турларини бажариш;

5) хизмат итларининг кучукларини сотиш;

6) итларни вақтинча парваришлаш (итлар учун меҳмонхона);

7) баландликдаги ишларни бажариш (панеллараро чокларни герметизациялаш, турли хил иншоотларни монтаж ва демонтаж қилиш, баландликда ойналарни ювиш, фасадларни тозалаш ва таъмирлаш, дарахтларни олиб ташлаш ва кесиш ва бошқалар);

8) шахсий ҳимоя воситаларини текшириш ва синовдан ўтказиш, радиацион разведка ўтказишга мўлжалланган асбобларни қиёслаш ва калибровка қилиш;

9) аҳолига реклама ва маркетинг ахборотларини узатиш учун автоматлаштирилган огоҳлантириш ва ахборот бериш тизимидан фойдаланиш;

10) ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун ёнғин хавфсизлиги соҳасида маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш;

11) аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги ва сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш;

12) аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ёнғин хавфсизлиги ва сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги тадқиқотлар, илмий-техник консультация ва экспертиза ўтказиш;

13) моддалар, материаллар, буюмлар, конструкциялар ва ускуналарнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича синовларини ўтказиш;

14) қурилиш конструкцияларининг катта ўлчамли қисмларини ва уларнинг элементларини ёнғинга чидамлилиги ва ёнғин хавфсизлигини синовдан ўтказиш;

15) ёнғинга қарши ҳимоя техник воситалари, ёнғин автоматикаси ва фавқулодда вазиятларни аниқлаш ва тугатишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш;

16) ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари ва воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш;

17) ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари ва воситаларининг ишчи ҳолатини текшириш;

18) ёнғинга қарши аслаҳа-анжомларни, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, оловни ўчириш моддаларининг сифатини тиклаш;

19) ташкилотлар, аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларни ёнғинлардан ҳимоя қилиш - шартнома асосида таъминланадиган ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари томонидан амалга оширилади;

20) ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида эвакуация режаларини, йўриқномаларни, паспортларни ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш);

21) ҳисоблашни бажариш:

• хоналар ва бинолардан одамларни эвакуация қилиш вақти, шунингдек ёнғиннинг энг кўп йўл қўйиладиган даражага етиш шароитидаги давомийлиги;

• портлаш-ёнғин ва ёнғин хавфсизлиги бўйича хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифалари;

• келтирилган металлнинг қалинлиги ва металл конструкцияларнинг ёнғинга чидамлилиги чегаралари;

• бинолap орасидаги минимал йўл қўйиладиган масофа (иссиқлик оқимининг критик зичлигини аниқлаш);

• турли мақсаддаги бино хоналарида ёнғин бўлиши эҳтимолида ҳарорат режими ва иссиқлик юкламаси;

• ёнғинларнинг олдини олиш ва ўчиришни амалга оширувчи бўлинмаларнинг ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган кучлар ва воситалар миқдори;

22) сунъий сув ҳавзалари, ертўлалар ва ёнига бориб бўлмайдиган жойлардан сувларни чиқариб олиш (тўлдириш);

23) мўриларни тозалаш;

24) авто йўлларнинг қулашига олиб келиши хавфи бор бўлган ёнбағирларидаги тош жинсларини тушириш;

25) 99951-ҳарбий қисм томонидан пудрат (муҳандислик-қурилиш) ишларини бажариш;

26) автоном дизель генераторларидан фойдаланиш;

27) йўловчилар ва юкларни ташиш - қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензия мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади;

28) муҳандислик ва бошқа техникалардан (автокран, бульдозер, экскаватор, эвакуатор ва бошқалар) фойдаланган ҳолда ишларни бажариш;

29) томоша, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишда кучлар ва воситаларнинг навбатчилиги;

30) ФВВ ва унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг музейларида кўриш ва мавзули экскурсияларни ўтказиш;

31) ёрдамчи хўжалик маҳсулотларини сотиш - ёрдамчи хўжаликда барча турдаги гўшт ва сут, қорамол, от, қуёнлар, қушлар ва асаларилар боқиш, шунингдек иссиқхоналар, мевали боғлар ва балиқ кўпайтириш учун ҳовузлар юритишга рухсат этилади. Кўкат, сабзавот, дон, қуруқ ҳамда сархил ем-хашак етиштириш бириктирилган ерларда амалга оширилади;

32) кичик кемалар ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

Рўйхатда кўрсатилган пуллик хизматлар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий мурожаатлари (пуллик хизмат кўрсатиш ҳақида) асосида кўрсатилади.

Ҳужжат 20.09.2019 йилдан кучга кирди.