Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг икки нафар ходими коронавирусдан вафот этди
15.09.2020 11:32,  
266

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Акимов Куанишбай Мирзабаевич ҳамда Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Жаббаров Дониёр Рахимовичларнининг вафоти муносабати билан марҳумларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, шу кунга қадар ушбу ходимларнинг коронавирус инфекцияси билан хасталаниб, шифохонага ётқизилганлиги маълум бўлган.

Подполковник Акимов Куанишбай Мирзабаевич 1979 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида туғилган. У 20 йилдан ортиқ муддат давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилиб келган. 

Майор Жаббаров Дониёр Рахимович 1981 йил Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидан туғилган. Вазирлик тизимида 2005 йил апрель ойидан буён турли лавозимларда хизмат қилган.

"Юқорида номлари тилга олинган ходимларимиз, афсуски, кўринмас ёвга қарши курашиб, халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ушбу касалликни юқтириб олган.

Улар сўнгги нафасига қадар элу юрт манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилиб, инсонларнинг тинч, хотиржам ва фаровон ҳаёти учун ширин жонларини аямадилар. Кўрсатган фидойиликлари ва матонати асло хотирамиздан ўчмайди" - дейилади ФВВ баёнотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан