Коинот панорамасини энди телефонда ҳам кўриш мумкин

Коинот панорамасини энди телефонда ҳам кўриш мумкин

wallpapers.99px.ru

"Google Earth" хизмати янгиланганидан сўнг, фойдаланувчилар ҳатто телефон орқали коинотнинг панорамасини кўра оладилар. 

Компаниянинг тушунтиришича, бугунги кунда смартфонлар компютерлар каби кучли воситага айлангандан кейин пайдо бўлди.

Илгари "Google Earth" фойдаланувчилари планшет ёки телефонда расм панорамасини катталаштирганларида юлдузларсиз тасвирни кўришган. Юлдузлар қора фонга алмаштирилганди, чунки кўпчилик фойдаланувчиларнинг смартфонлари ёки планшетларининг кучи етарли эмас эди. Энди Google ўз хизматини янгилаб барча қурилмаларда батафсил панорамани кўриш имкониятини киритди.

Хизматдан фойдаланувчилар "Сомон йўли" галактикаси тасвирини дунё айланишида кўришлари мумкин. Улар Европа жанубий расадхонаси томонидан тасвирга олинган. Юлдузлар ер сатҳидан 50.000 км баландликда қандай жойлашган бўлса, уларни шундайлигича кўришингиз мумкин бўлади.

Google таъкидлаганидек, ушбу дастурнинг функцияси оламни иложи борича реализм билан намойиш этилиши учун керак. Шунинг учун улар дунёдаги об-ҳаво шароитларини кўрсатадиган анимацияли булутларни ҳам қўшдилар.

“Реализм биз учун жуда муҳим”, деди дастур муҳандиси Жонатан Коен. “Биз "Google Earth"дан фойдаланаётган ҳар бир одам сайёрамизни коинотдаги жойлашган ўз жойи билан биргаликда кўришларини истаймиз”.

Элсатиб ўтамиз, илгари НAСA олимлари, LRO орбитал сунъий йўлдош разведкадан олинган маълумотлар орқали ойнинг 3D харитасини нашр этишган. Ушбу харита космосни севувчиларга самовий жисмни ўрганишда ёрдам беради. Рассомлар эса ойни янада батафсилроқ ва аниқ чизиш имкониятига эга бўладилар.