Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фазогир сўзининг чет тилларида айтилиши
12.04.2016 13:16,  
18

Росия ва кўплаб МДҲ давлатларида космонавт сўзи қўлланади.

Венгерчада űrhajós, вьетнамчада nhà du hành vũ trụ, мўғул тилида эса сансарт ниссэн деб аталади.

АҚШ ва бошқа кўплаб инглиззабон мамлакатларда астронавт (astronaut) сўзини ишлатишади. “Астронавт”ни Кубадан бошқа испан тилли давлатларда, шунингдек, француз тилли, португал тилли, итальян тилли, давлатларда ва Скандинавияда қўллашади. Францияда - spationaute, Ирландияда - spásaire, суахили тилида - mwanaanga.

Немис, нидерланд, норвег, исланд тилларида Raumfahrer ва унга оҳангдош (ruimtevaarder, romfarer, geimfari) сўзлар қўлланади. Шу билан бир қаторда ЕКА сўзини ишлатишади. Аммо ГДРда kosmonaut дейилади.

Хитой тилли давлатларда (Гонконг, Макао, Тайвань ва Сингапур) тайконавт ёки тайкунавт (太空). Ундан ташқари фазогирни ифодалайдиган тайкунжэнь, пиньинь, юйханъюань сўзлари бор.

Ҳиндистонда виоманавт ва гаганавт ишлатилади.

Малайзияда ангкасаван (angkasawan), қўшни Индонезияда эса антариксаван (antariksawan)

Жанубий Кореяда уджуин (ujuin), деб аталади. Қўшниси ва рақиби шимолликларда пихенса (uju pihengsa).

Қозоғистонда космонавт сўзи билан бирга ғарышкер атамасини қўллашади.

Эронликлар кайханнавард деб атайди, сўнгги пайтда Тожикистон ҳам шу сўзни ишлатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан