Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФБРга чангютгич, будильник ва қабр тошларига камера ўрнатиш нега керак?
11.01.2020 15:08,  
1433

Open the Government фаоллар гуруҳи яқинда қўлга киритган брошюра нусхаси норозиликларга сабаб бўлмоқда. Уни АҚШ Федерал қидирув бюроси (Federal Bureau of Investigation, FBI; русчада – ФБР) учун кузатув камераларини етказиб берувчи Special Services Group компанияси чиқарган.

Мазкур брошюрада анчагина антиқа маълумотлар бор экан – камерасоз Федерал қидирув бюросига умуман кутилмаган жойларга кузатув камералари ўрнатишни таклиф этган. Энг ғалати таклифлардан бири – қабр тошига ўрнатилувчи камера бўлиб, у ҳақда мана бу ерда эълон қилинган брошюранинг 99-саҳифасида маълумот берилган.

Фото: Screenshot

“Tombstone Cam” (“Қабр тошидаги камера”) бу – қабристондан туриб яширин кузатув олиб боришга мўлжалланган энг янги қурилмадир, дейилади унда. Бунда тошнинг ўзи фақат ниқоб вазифасини ўташи, ёки камера билан биргаликда яхлит тизим сифатида хизмат қилиши мумкин. Бу тизим видео ва овозни ёзиб олишга қодир бўлиб, батареяси камеранинг икки кун ишлашига етарли қувватга эга. Камерали қабр тошини зарурат туғилганида бир жойдан бошқасига осонгина кўчириб ўрнатиш мумкин.

Фото: Screenshot

МАВЗУГА ДОИР: Тошкент бўйлаб 50 мингдан ортиқ камералар ўрнатилади

Фото: Screenshot

Бундан ташқари, Special Services Group брошюрасида чангютгич ва будильникларга, ҳатто ёш болаларга мўлжалланган автомобил ўриндиқларига ўрнатилувчи камералар тавсифлари берилган.

Фото: Screenshot

Булардан хабар топган Motherboard онлайн нашри изоҳ талаб қилиб Special Services Groupʼга мурожаат этди. Компания эса бунга жавобан, агар брошюрани ошкор этишса, нашрни судга беришини айтди, дейилади хабарда. Камерасоз компания вакиллари яна, бу каби маълумотларнинг оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳаётини хавф остига қўйишини ҳам таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан