Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фермер ва деҳқон хўжаликларига янги мажбурият юкланди
5.04.2019 13:55,  
16

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Ер кодексига ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига оид бир қанча ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганда унга бўлган ҳуқуқ бекор қилинади. Илгари бу давр 3 йил эди. (Мазкур норма уч ойдан сўнг кучга киради)

Эндиликда, фермер ёки деҳқонларнинг Ўзбекистон деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурий этиб белгиланди. Бунда аъзолик тугатилганда ер участкасига бўлган ҳуқуқ ҳам бекор қилинади.

Кенгашлар уйларни айланиб чиқиш орқали деҳқон хўжаликларининг ердан ҳамда томорқадан самарали фойдаланилишини мониторинг қилади.

Шунингдек, Кенгашлар фермер, деҳқон хўжаликларига ҳамда томорқа эгаларига ердан самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида кўрсатма беришга ҳақли.

Уй-жой кодексига киритилган кўшимчаларга кўра, турар жой мулкдори фарзандларининг эр-хотини ҳам унинг оила аъзолари қаторига киритилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан