Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон қайси поғонада?
28.11.2019 17:04,  
620

ФИФА расмий сайтида миллий терма жамоаларнинг ҳар ойлик рейтинги эълон қилди.

Рейтингда биринчи ўринда 1765 очко билан Бельгия терма жамоаси бўлса, иккинчи ўринда эса 1733 очко тўплаган Франция терма жамоаси қайд этилган. Уларнинг ортидан 1712 очко билан Бразилия миллий терма жамоаси таъқиб этмоқда. Юқоридаги жадвалда дунёдаги Топ-10 миллий терма жамоаларни кўришингиз мумкин.

Screenshot: fifa.com

Бу сафар ҳам Осиё қитъасининг энг яхши миллий жамоаси 1500 очко билан Япония бўлди. Улар Осиёда биринчи, умумий рейтингда эса 28 ўринни банд этишган.

Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1289 очко билан 85-ўриндан жой олган. Осиё қитъасида эса 12-ўриндамиз.

Screenshot: fifa.com

Осиё жамоаларининг рейтингини қуйидаги расмда кўришингиз мумкин.

Screenshot: fifa.com

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан