Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ФИФА президенти COVID-19'га чалинди
28.10.2020 11:15,  
77

Халқаро футбол ассоциацияси федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантинонинг коронавирусга топширган тести мусбат натижа чиқарди, деб хабар бермоқда Reuters.

Тест натижалари у сешанба куни маълум бўлди. Инфантино енгил аломатларга эга. У ўз-ўзини изоляция қилган ва камида ўн кун карантинда бўлади.

"Сўнгги кунларда Инфантино билан алоқада бўлган барча одамлар ФИФА раҳбарининг коронавирусга чалингани тўғрисида хабардор қилинган ва тегишли чораларни кўришлари шарт", дейилади ташкилот баёнотида.

Инфантино 2016 йилнинг февралида ФИФА президенти этиб сайланган. Ушбу лавозимда у ташкилотдаги кўплаб коррупция можароларидан сўнг истеъфога чиққан Жозеф Блаттерни алмаштирди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан