ФИФА рейтингида Ўзбекистон яна пастлади

ФИФА рейтингида Ўзбекистон яна пастлади

ФИФА жаҳон терма жамоаларининг сентябрь ойи учун янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси 4 поғона пастлади. Эндиликда Ўзбекистон 1272 очко билан 88-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2022 саралаш босқичи доирасида Фаластинга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ўз навбатида Ўзбекистон мавқеига таъсир кўрсатган.

Терма жамоа Осиё жамоалари орасида 12–ўринга тушиб кетди. Осиё қитъасида Эрон (23–ўрин) етакчи терма жамоа бўлиб турибди. Япония (31) ва Жанубий Корея (37) кучли учликка киритилган.

​Жаҳон рейтингидаги етакчиликни Бельгия миллий жамоаси 1752 очко билан қўлдан бой бермасдан келмоқда. Биринчи учликка Франция (1725 очко) ва Бразилия (1719 очко) киритилган. Англия миллий жамоаси ўз мавқеини йўқотмасдан, 4-поғонани эгаллаб турибди. Португалия терма жамоаси нуфузли бешинчи ўринни эгаллаб турибди.