Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ФИФА Россия клубларини қайтаришдан бош тортди
22.07.2022 14:43,  
80

EA Sports Россия жамоаларини ФИФА футбол симуляторига қайтаришдан бош тортди. Бу ҳақда Eurogamer хабар бермоқда.

Журналистлар билан суҳбатда EA Sports вакиллари Россиядан футбол жамоаларини ФИФА сериясидаги ўйинларга қайтариш ниятида эмаслигини тасдиқлади. «ФИФА ва УЭФАдаги ҳамкорларимиз билан келишилган ҳолда, EA Sports FIFA 23 тизимига Россия терма жамоаси ёки Россия клубларини киритилмайди», — дейилади компания хабарида. Бундай қарорга Украинадаги вазият сабаб бўлди.

Афтидан, қарор футбол симуляторининг жорий версияларига ҳам, кузда чиқадиган FIFA 23 га ҳам тегишли. «EA Sports Украина халқи билан бирдам», - дея таъкидлади корпорация вакиллари.

Россия ва Беларус жамоалари март ойида FIFA 22, FIFA Mobile ва FIFA Online ўйинларидан ғойиб бўлган эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан