Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Филлар ўз болаларини йиртқичлардан ҳимоя қилди (видео)
16.03.2019 19:09,  
195

Бу видео ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди: катта филлар ўз болаларини ҳимоя қилиш мақсадида, қандай қилиб бирлашишгани ва итларни қандай ҳайдашганини томоша қилинг.

Фил болалари деярли ожиздирлар, шу боис, кўплаб йиртқичлар, хусусан шоқолсимон итлар ҳам улардан мазали хўрак сифатида фойдаланади. Ёввойи итлар фил болаларининг бирини "ўртага олиб" ўзига зиёфат уюштирмоқчи бўлган эди, аммо улар бир нарсани ҳисобга олмаганди: бу ожиз болакайларнинг ҳимоячилари - яъни ота-оналари ва дўстлари борлигини ҳисобга олмагандилар.

Филлар даҳшатли қичқириб итларни қўрқитишни бошлади, ва йиртқичларни болалар ёнига қўймаслик мақсадида жонли айлана ҳосил қилди. Бу воқеани кўрган сайёҳлар ўз ҳиссиётларини жиловлай олмадилар: бу жуда таъсирчан картина эди!

Фил болаларининг барчаси соғ-омон эканига умид қилиб қоламиз, ахир шоволсимон итлар уларга қўққисдан ҳужум қила олмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан