Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Financial Times: Бразилия ва Аргентина ягона валюта яратмоқчи
22.01.2023 17:16,  
18

Бразилия ва Аргентина яқин орада ягона валюта яратиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлаганини эълон қилмоқчи. Бразилия янги валютани "сур" (жануб) деб номлашни таклиф қилмоқда, деб ёзади Financial Times газетаси.

Газетанинг ёзишича, Бразилия президенти Луис Инасио Лула да Силванинг Аргентинага ташрифи чоғида ушбу мавзу бўйича расмий изоҳлар берилиши кутилмоқда. Ташриф якшанба куни кечқурун бошланади.

Жорий ҳафта Буэнос-Айрес саммитида муҳокама қилинадиган режа янги валюта минтақавий савдони қандай ошириши ва мамлакатларнинг АҚШ долларига қарамлигини камайтиришига қаратилади, дейилади мақолада.

Аргентина иқтисодиёт вазири Серхио Масса Financial Times газетасига берган интервьюсида "Ягона валюта учун зарур бўлган параметрларни, жумладан, фискал масалалардан тортиб иқтисодиёт ҳажми ва марказий банкларнинг ролигача бўлган барча параметрларни ўрганишни бошлаш тўғрисида" қарор қабул қилинади.

Бразилия ва Аргентина сиёсатчилари 2019 йилда ягона валюта яратиш ғоясини муҳокама қилишган. Аммо кейин Бразилия Марказий банки бу ташаббусни қўллаб-қувватламади.

Дастлаб, бу ташаббус Бразилия ва Аргентина ўртасидаги икки томонлама лойиҳа сифатида бошланган.

"Кейинчалик ташаббус Лотин Америкасининг бошқа мамлакатларига ҳам кенгайтирилиши мумкин", дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, BRICS давлатлари умумий валюта яратмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан