Бир қатор иқтисодчилар Буюк Британия иқтисодиёти 2023 йилда бошқа G7 мамлакатларига нисбатан энг ёмон рецессияни бошдан кечиришини башорат қилишди. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, пандемия ва Россиянинг махсус операцияси туфайли инфляция зарбаси Британияда бошқа штатларга қараганда узоқроқ давом этади. Шу муносабат билан Англия банки юқори фоиз ставкаларини сақлаб қолишга мажбур бўлади, ҳукумат эса "қаттиқроқ молиявий сиёсат олиб боради".
Шундай қилиб, келаётган йил Британия халқи учун "оғир, маъюс, қаттиқ ва даҳшатли" бўлади, дея хулоса қилди газетанинг бошқа суҳбатдошлари.