Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Financial Times: Европада газ нархининг ошиши табиий газга бўлган талабни рекорд даражада пасайтирди
5.12.2022 15:06,  
66

Ноябрь ойида ЕИ давлатлари Россияга қарамликни камайтириш мақсадида газга бўлган талабни беш йиллик ўртача кўрсаткичга нисбатан рекорд даражада 24 фоизга камайтирди, деб ёзади Financial Times ICIS ҳисоботига таяниб.

Германия ва Италияда ёқилғига бўлган талаб мос равишда 23 фоиздан ва 21 фоизга камайди. Франция ва Испанияда бу кўрсаткич 20 фоизга, Нидерландияда эса учдан биридан кўпроққа камайди. Мутахассислар бу тенденцияни куз ойларининг иссиқлиги ва газ нархининг сезиларли даражада ошиши билан изоҳламоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, Европа газга бўлган талабни янада камайтириши ва шу билан бирга тақчилликка йўл қўймаслик учун суюлтирилган газ импортини ошириши керак. Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ноябрь ойида рекорд даражадаги 11,14 миллион тонна ЛНГ импорт қилди ва декабрь ойида 12 миллион тоннадан ортиқ сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ноябрь ойида Европадаги ер ости омборларидаги газ захиралари даражаси 92,8 фоизга етди. Бу сўнгги беш йилдаги худди шу санадаги ўртача кўрсаткичдан деярли 11 фоизга кўпдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан