Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Financial Times: глобал инфляция энг юқори чўққига чиқди. Энди у секинлашади
28.11.2022 20:45,  
13

Financial Times асосий иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиб, экспертлар билан суҳбат ўтказди ва глобал инфляция ҳозирда энг юқори чўққида ва секинлашишда давом этиши мумкин деган хулосага келди.

Газета маълумотларига кўра, Германияда октябрь ойида улгуржи ишлаб чиқарувчилар нархи сентябрь ойига нисбатан 4,2 фоизга пасайган. Нашрнинг қайд этишича, пасайиш 1948 йилдан бери рекорд кўрсаткичдир. Қайд этилишича, АҚШ ва Буюк Британияда улгуржи ишлаб чиқарувчилар нархлари ёзда 2021 йилнинг ёзига нисбатан пасайган.

Нашрнинг қайд этишича, 2022 йил октябрь ойида деярли барча G20 мамлакатларида улгуржи ишлаб чиқарувчилар нархлари кўрсаткичлари сентябрга нисбатан пасайган, жумладан Польша, Португалия, Испания ва Мексика каби давлатлар.

"Инфляция энг юқори нуқтага етганга ўхшайди. Нархлар босимининг юмшаши ва таъминот билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланиши истеъмол нархларининг янада мўътадил динамикасини келтириб чиқармоқда", - дея Moody's Analytics бош иқтисодчиси Марк Зандининг сўзларидан иқтибос келтиради Financial Times.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан