Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Financial Times: Иқтисодчи дунё учун чуқур ва узоқ давом этадиган рецессияни башорат қилди
20.12.2022 18:32,  
53

2008 йилги молиявий инқирозни башорат қилган машҳур америкалик иқтисодчи Нуриел Рубини Financial Times газетасига берган интервьюсида дунё кўплаб "янги ва эски" муаммолар туфайли "аста-секин ҳалокатга учраган поезд" каби эканлигини, глобал иқтисодиётни чуқур ва узоқ давом этган рецессия кутаётганлигини маълум қилди.

"Федерал захира тизими, Европа Марказий банки, Уолл-стрит иқтисодиётни яхшиланишини айтмоқда. Аммо АҚШда сўнгги 60 йил ичида инфляция 5 фоиздан юқори бўлган, бугун эса 7,1 ёки ишсизлик 5 фоиздан паст, ҳозир эса 3,7 га тенг бўлган ҳолатда турибмиз. Бундай шароитда сиз асосий ставкани оширсангиз, бизда яхши эмас, балки ёмон иқтисодиёт пайдо бўлади", деди иқтисодчи.

Инқироз, шунингдек, 1999 йилдан буён жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 220 фоизидан 2019 йилда 350 фоизгача кўтарилган юқори глобал қарз туфайли ҳам ёмонлашади, деди у. Шу сабабли, марказий банклар асосий ставкаларни иқтисодий таназзулга қарши курашиш учун зарур бўлган даражага кўтара олмайди.

"Европада вазият янада хавфлироқ. Мисол учун, Буюк Британияда инфляция 10 фоиздан ошади ва мамлакат стагфляцияни бошдан кечирмоқда (юқори инфляция ва иқтисодий ўсишнинг этишмаслиги) ва Англия банки кейинги беш чоракда иқтисодий таназзулни башорат қилмоқда. Шу билан бирга, британияликлар Brexit тўғрисида қарор қабул қилиб, ўз оёғига ўзлари болта урмоқда", — деди иқтисодчи.

У яқинлашиб келаётган инқироз ҳақидаги тезиснинг яна бир тасдиғини дунёда "учинчи жаҳон уруши аллақачон бошланган" деган ҳақиқатда кўради. Бу АҚШнинг Хитойга чипларнинг кўп турларини етказиб беришга чекловлар жорий этиши билан бошланди, АҚШ ҳукуматининг бу "тажовузкор савдо сиёсати" жаҳон иқтисодиёти учун "узоқ муддатли оқибатларга олиб келади", дейди иқтисодчи.

Иқтисодчининг ишончи комилки, сўнгги 75 йил бутун дунёда очарчилик, йирик урушлар, касалликлар ва геноцидлар кечган инсоният тарихига нисбатан нисбатан фаровонлик даври бўлди. Аммо у тугамоқда.

Шу билан бирга, Financial Times Рубинини иқтисодий вазиятни баҳолашда ўзининг пессимизми билан танилганини ва унинг прогнозлари ҳар доим ҳам тўғри келавермаслигини қўшимча қилмоқда.

Мисол учун, у 2020 йилда АҚШ ва Эрон ўртасида уруш бўлишини башорат қилган, аммо бу ҳеч қачон содир бўлмаган. Бунга иқтисодчи 'ҳеч ким, ҳатто ўзи ҳам келажакни ҳар доим тўғри башорат қила олмайди", деб жавоб берди.

21 октябрь куни Роубини марказий банклар инфляцион кутилмаларни ушлаб туришга интилаётгани сабабли келгуси йилларда жаҳон иқтисодиёти стагфляцияда бўлишини айтди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан