Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Financial Times: Россиянинг олтинга бўлган талаби 2022 йилда беш баравар ошди
11.02.2023 21:41,  
17

2022 йилда Россияда қуйма олтин ва тангаларга талаб 2021 йилга нисбатан беш баравар ошди. Россияда олтинга талаб бошқа мамлакатларга қараганда тезроқ ўсди. Бу ҳақда Financial Times газетаси Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига таяниб хабар берди.

Шу билан бирга, 2022 йилда Россияга бўлган жаҳон талабининг атиги 2 фоизи тўғри келди, дея таъкидлайди Financial Times. Олтин сотиб олишда Хитой, Германия ва Ҳиндистон етакчилик қилди. Хитой глобал талабнинг 19 фоизини ташкил этди.

Мутахассисларнинг фикрича, геосиёсий беқарорлик туфайли олтинга талаб ортган. Уларнинг қайд этишича, евро ва доллар тақчиллиги фонида хусусий инвесторлар ўз маблағларини тежаш йўлларини излаган, бу эса олтиннинг қимматини оширган.

Шу билан бирга, Financial Times экспертлари баъзи инвесторлар учун олтинни сақлаш муаммога айланиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан