Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Financial Times: Шимолий Корея коронавирусга қарши курашиш учун махфий равишда ёрдам сўраяпти
26.03.2020 17:44,  
1686

Шимолий Корея раҳбарияти инсонларда COVID-19 касаллиги бор-йўқлигини аниқлаш учун керак бўладиган самарали тест воситаларини етказиб бериш борасида халқаро ҳамжамиятга илтимос қилди. Бу ҳақда Financial Times нашри ўз манбасига таяниб хабар беряпти. 

Нашр қўлга киритган маълумотга кўра, Шимолий Корея вируснинг бор-йўқлигини аниқлайдиган тест мажмуаларига эга ва буларни қандай ишлатишни билади. Аммо бу тест мажмуаларининг сони камлик қиляпти. 

“Шунинг учун ҳукумат барча халқаро ташкилотларга бу вазиятда ўзларига ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди”, дейди нашр манбаси. 

Financial Times’га маълум бўлишича, мамлакат ҳукумати бундай ёрдам махфий равишда етказилишини сўраган. 

COVID-19 коронавируси тарқала бошлаган вақтдан буён Шимолий Корея ҳукумати мамлакатда зарарланганлар бор-йўқлиги ҳақида хабар бермаган. Нашрнинг таъкидлашича, халқаро экспертлар Шимолй Кореяда шу пайтгача вирус билан касалланганлар қайд этилмаганига шубҳа билан қарайди.

Financial Times шу ўринда Шимолий Корея ўзининг географик жойлашуви бўйича коронавирус тарқалиши муқаррар ҳудуд эканлигини эслатиб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан