Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Финландияда “ҳаводан тайёрланадиган” оқсил яратилди
11.01.2020 11:17,  
187

Финландияда юпқа ҳаводан оқсил ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Муаллифларнинг айтишича, яқин 10 йилларда ихтиро соя ёғи билан нарх борасида рақобат қила олади.

BBC’нинг ёзишича, оқсил электр энергияси ёрдамида сувдан ажратиладиган водород билан озиқланадиган тупроқ бактерияларидан олинади.

Тадқиқотчилар айтишича, агар энергия қуёш ва шамол электр станцияларидан олинса, озуқа деярли иссиқхона газлари чиқармасдан етиштирилади. Орзулар рўёбга чиқса, кашфиёт “иссиқхона самараси” билан боғлиқ кўплаб муаммоларни бартараф этади.

Олимлар ихтиро учун 5,5 миллион евро инвестиция жалб қилишган.

Solein деб номланувчи оқсил таъмга эга эмас. Бу эса уни хоҳлаган маҳсулотга қўшиб ишлатиш имконини беради.

“Сиз пирог, музқаймоқ, печене, макарон, нон ёки соус тайёрлайсизми? Буларнинг барчасида Solein'дан фойдаланишингиз мумкин. Ҳатто ундан қорамолларни боқиш ва балиқ етиштиришда фойдаланилиши мумкин”, - дейди ихтирочилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан