Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Финляндия президенти Путин билан мамлакатнинг НАТОга киришини муҳокама қилди
15.05.2022 09:26,  
318

Финляндия президенти Путин билан мамлакатнинг НАТОга киришини муҳокама қилди. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

Икки президент ўртасидаги телефон мулоқоти Финляндия ташаббуси билан бўлиб ўтди, дейилади Финляндия раҳбари идораси томонидан эълон қилинган пресс-релизда.

Президент Саули Ниинистё Владимир Путинга Финляндия НАТОга аъзо бўлишга интилишини айтди, бу қарорга Россиянинг Украинадаги уруши ва Москванинг НАТОни кенгайтирмаслик бўйича позицияси таъсир кўрсатди.

Ниинистёнинг таъкидлашича, Финляндия НАТОга қўшилиш орқали ўз хавфсизлигини мустаҳкамлайди, бироқ айни пайтда бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмайди.

Финляндия президенти, шунингдек, Россиянинг Украинадаги уруши оқибатида инсоният азоб чекаётганидан хавотирда эканлигини яна бир бор таъкидлади ва Путинга Украина президенти Владимир Зеленскийнинг тинч аҳолини эвакуация қилиш зарурлиги ҳақидаги хабарини етказди.

Кремль матбуот хизмати телефон суҳбатида Финляндиянинг ҳарбий бетарафлик ҳақидаги анъанавий сиёсатини рад этиши хато бўлишини маълум қилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан