Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Финляндия президенти ва бош вазири мамлакатни Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш ҳақида қўшма баёнот берди
12.05.2022 20:34

Финляндия президенти Саули Ниинистё ва бош вазир Санна Марин Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш ҳақида қўшма баёнот берди.

«Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун кечиктирмасдан ариза бериши керак», — дейилади баёнотда.

Аввалроқ НАТО Финляндия аризасини тезлаштирилган режимда кўриб чиқишга ваъда берган эди. Биринчидан, мамлакат номзод мақомини олади, кейин эса НАТОга аъзо барча 30 давлат парламентлари янги аъзони қабул қилишни маъқуллаши керак.

Финляндия ва Россия ўртасидаги умумий чегара минг километрдан ортиқ. Финляндия нейтрал мақомга эга. «Биз халқаро қонунларга амал қилмайдиган Россияга қарши ҳимоясиз қола олмаймиз», деди бош вазир Санна Марин Япония ОАВларига берган интервьюсида.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан