Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Финляндия шиналар ишлаб чиқарувчи Nokian ўз бизнесини Россияда сотади
28.10.2022 19:13,  
31

Финляндиянинг Nokian Tyres шиналар ишлаб чиқарувчиси Россиядаги бизнесини "Tatneft" ЁАЖга сотмоқда, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Битим қиймати тахминан 400 миллион еврога баҳоланмоқда. Компаниянинг аниқлик киритишича, хариднинг якуний баҳосига нақд пул захиралари ва айланма маблағлар миқдори, шунингдек, евро ва рубль курслари таъсир кўрсатади.

Битимни ёпиш учун Россия расмийларининг розилиги ва бир қатор бошқа шартларнинг бажарилиши талаб қилинади, бу эса, хусусан, келишувни амалга ошириш муддати билан боғлиқ ноаниқликни келтириб чиқаради. Компания баёнотида унинг Россия бозоридан чиқиши ишлаб чиқарувчининг "молиявий кўрсаткичларига сезиларли таъсир кўрсатиши", таъкидланган.

"Россиядан шиналар импортининг тўхтатилиши кейинги икки-уч йил ичида, айниқса, Марказий Европада сотувга салбий таъсир қилади", деб таъкидлади матбуот хизмати.

Nokian Tyres 2022 йил июнь ойида Россия бозорини тарк этиш қарорини эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан