Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Финляндия ва Швеция АҚШ билан НАТОга кириш режаларини муҳокама қилди
14.05.2022 11:13,  
67

Финляндия ва Швеция АҚШ билан НАТОга кириш режаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар берди.

АҚШ президенти Жо Байден Финляндия ва Швеция раҳбарлари билан НАТО иттифоқига қўшилиш режаларини муҳокама қилди.

Оқ уйнинг маълум қилишича, Байден жума куни Финляндия президенти Саули Ниинистё ва Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон билан қўшма телефон орқали ушбу масала юзасидан қўшма суҳбат ўтказган, хабарларга кўра НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсати ҳамда Финляндия ва Швециянинг ўз келажагини, хавфсизлик чоралари, ташқи сиёсатини муҳокама қилган.

Кейинроқ Ниинистё твиттерда телефон орқали суҳбат чоғида «Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш йўлидаги кейинги қадамлари ҳақида гапирганини» ёзди.

Бир кун аввал Ниинистё ва Финляндия Бош вазири Санна Марин тарихан нейтрал Швецияни «кечиктирмасдан» НАТО аъзолигига ариза беришга чақиришган эди.

Швеция НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги қарорини якшанба куни эълон қилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан