Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Финляндияда Россияга алоқадор 11 та яхта мусодара қилинди
10.12.2022 00:29,  
29

Финляндияда Россия билан алоқадор 27 та яхтадан 11 таси мусодара қилинди. Бу ҳақда маҳаллий Yle телеканали Финляндия божхонаси ва божхона хизмати вакили Сами Ракшитага таяниб хабар берди.

Аниқлик киритилишича, қўшимча тергов ўтказиш учун қўлга олинган сайёҳлик воситаларининг саккиз нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, тўрт нафари солиқ хизматига, иккитаси жиноят иши бўйича терговга ўтказилган. Расмийлар санкциялар рўйхатида кемаларга эга бўлган шахслар бор-йўқлигини, яъни яхталар санкцияга дучор бўлган шахсларга тегишли эканлиги ёки йўқлигига аниқлик киритмоқчи.

Ҳозирда расмийлар мусодара қилинган яхталар қаерда эканлигини ошкор этмаяпти.

Аввалроқ, Bloomberg россиялик олигархларга тегишли бўлган ва Ғарб давлатлари томонидан мусодара қилинган яхталарга техник хизмат кўрсатиш қиймати уларнинг катталиги ва қиммат мулкни ҳимоя қилиш зарурати туфайли йилига 50 миллион долларгача етиши мумкинлигини ёзган эди. Мисол учун, АҚШ ҳукуматининг Amadea яхтасини Фиджи орол-давлатидан техник хизмат кўрсатиш учун олиш ҳақидаги келишуви расмийларни йилига 10 миллион доллар сарфлашга мажбур қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан