Фирибгар фуқарони “уйидан ўлик чиққани ва фарзанди ўлиши”ни айтиб, чув тушириб кетди

Фирибгар фуқарони “уйидан ўлик чиққани ва фарзанди ўлиши”ни айтиб, чув тушириб кетди

Бандихон туманида 2021 йилнинг 25 май куни туман ИИБ ТБдан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг “Обод турмуш” маҳалласида яшовчи, Ҳ.Мехринисонинг аризасига асосан ўтказилган терговга қадар текширишда, Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманида яшовчи, Б.Муҳайё шу йил 16 май куни Ҳ.Меҳринисонинг яшаш уйига келиб “уйингдан ўлик чиқади, боланг ўлади!”-деб, қўрқитиб нархи 900.000 (тўққиз юз минг) сўмлик аёллар тила зираги, 2 дона нархи 80.000 (саксон минг) сўмлик аёллар рўмоли, 200.000 (икки юз минг) сўм пули, нархи 60.000 (олтмиш минг) сўмлик 2 метр аёллар матоси ва 1 дона нархи 60.000 (олтмиш минг) сўмлик ёш болалар ёпинчиқларини олиб кетганлиги аниқланган. 25 май куни Б.Муҳайёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати