Фирибгар Олий судда кўрилаётган ишни "ҳал қилиб бериш" учун 2800 доллар олди

Фирибгар Олий судда кўрилаётган ишни

Фарғонада низоли ер майдонини ҳал қилиб беришга ваъда берган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Фарғона шаҳрида М.А. таниши Қ.С.га Улуғвор кўчасида жойлашган бувиси Н.З.га тегишли низоли ер майдони юзасидан Олий судда кўрилаётган ишни уни фойдасига ҳал қилиб беришини айтган. Ҳамда Қ.С.ни алдаб, 2.800 АҚШ долларини фирибгарлик билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.