Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фирибгарлар Ўзбекистон бозорларида 80 минг доллар сохта валютани тарқатиб юборишган
26.05.2016 22:43,  
5

Андижон шаҳри прокуратура ходимлари томонидан мамлакатга Туркиядан сохта долларларни олиб кириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана" ахборот портали.

Ўтказилган суриштирув тадбирлари давомида аниқланишича, ҳозирда Туркияда яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароси Унсин Раҳимова курьер орқали Наманган вилоятида яшовчи ака-укаларига сохта долларларни юбориб турган.

Фирибгар аёл томонидан, умумий ҳисобда, Ўзбекистонга 80 минг сохта Америка доллари ўтказилган. Маълум бўлишича, Унсин Раҳимованинг шериклари сохта валюталарни маҳаллий бозорларда майда-майда партияда асл долларларга алмаштиришган.

Жиноий гуруҳ аъзоларининг бири Андижон вилоятидаги туманларнинг бирида милиция ходимлари томонидан қўлга олингач, пухта ўйланган схем, ва ниҳоят барбод бўлди. Тез орада жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам ҳибсга олинди. Жиноятчиларнинг барчаси озодликдан маҳрум қилинган.


 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан